Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

АПЛ тарихида қайси клублар қуйига кўпроқ тушган?

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболининг энг илғор лигасига 1991 йили асос солинганини кўпчилик яхши билади. АПЛнинг Англия футбол ассоциациясидан ажралиб чиқиши ТВ-ҳуқуқлар даромадини қуйи дивизионлар билан бўлишолмаслик масаласига бориб тақалади. Эндиликда топилган маблағ деярли тўлиқ лига тасарруфида. Маълумот учун, ҳозирда даромаднинг 50 фоизи барча иштирокчи клублар ўртасида тенг тақсимланади. Қолган қисми эса жамоалар натижаси ва ўйинлари трансляцияси сонига қараб бўлинади (икки йўланишда ҳам 25 фоиздан даромад тақсимланади). Айтиш жоиз, дастлабки 3 мавсумда АПЛ 22та жамоани ўз ичига олган. Кейинчалик ФИФА барча миллий лигалар жамоалари сонини қисқартириш бўйича кўрсатма бергач, иштирокчилар 20тага камайтирилди (ўша мавсум 4та клуб қуйи лигага тушириб юборилган ва 2та янги жамоа АПЛга қўшилган).

АПЛ тарихи: барча «лифт- жамоалар» (лигадан лоаҚал 1 марта тушиб кетганлар)

5 марта: «Вест Бромвич», «Норвич»

4 марта: «Бернли», «Уотфорд», «Сандерленд»

3 марта: «Бирмингем», «Болтон», «Мидл­сбро», «Халл Сити», «Лестер», «КПР», «Фулхэм», «Шеффилд Юнайтед», 

2 марта: «Вест Хэм», «Манчестер Сити», «Ньюкасл», «Чарльтон», «Кристалл Пэлас», «Блэкберн», «Ноттингем Форест», «Рединг», «Кардифф Сити», «Лидс», «Вулверхэмтон», «Саутгемптон», «Дерби Каунти»

1 марта: «Блэкпул», «Ипсвич», «Уиган», «Барнсли», «Ковентри», «Борнмут», «Уимблдон», «Суонси», «Сток Сити», «Шеффилд Уэнсдей», «Брэдфорд», «Лутон», «Портсмут», «Астон Вилла», «Хаддерсфилд»

Жорий мавсум АПЛга «Лестер», «Ипсвич» ва «Саутгемптон» клублари дебютант мақомида қўшилди (2таси атиги 1 йиллик танаффусдан сўнг қайтганини қўшимча қилиш ўринли). Хўш, АПЛ йўлга қўйилганидан буён қайси клублар лигалар аро кўпроқ «сайр» қилган? Бу жуда қизиқ масала. Гап шундаки, АПЛдан тушиб-қайтиш футбол оламида молиявий томондан энг зўр трюклардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, АПЛнинг йиллик даромади чамаси 3,5 миллиард фунт стерлинг­га тенг. Келишувга биноан, шундан тахминан 500 миллиони Англия футбол лигаси клубларига ажратилади. Боз устига, АПЛ энди йиллик даромаддан 20 фоизини Чемпионшипга йўналтириши мумкин. «Кристал Пэлас» раиси Стив Пэриш - бу борадаги шартномани қайта кўриб чиқишда фаол иштирок этаётганлардан бири. У махсус кенгашда барчасини содда тушунтирганди: «АПЛдан тушиб кетиш аслида жаҳон футболидаги энг катта молиявий таҳдиддир. «Кристал Пэлас» мисолида айтсак, клубнинг айланма маблағи 175 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Чемпионшипда эса биринчи мавсум чамаси 70 миллион фунт сарфлашга тўғри келади. Бинобарин, тушиб кетишдан кейин футболчилар маошини дарҳол пасайтиришнинг иложи йўқ. Кейинги мавсумларда вазият янада оғирлашади, 4-йили «парашют тўлови» (АПЛдан тушиб кетган жамоаларни қўллаб-қувватлаш дастури) тугагач, бу кўрсаткич 20 миллион фунтга тушиб қолади».

Табиийки, клуб даромадининг қисқариши маош миқдори пасайиши ва етакчи футболчилардан айрилишга олиб келади. Оддий мисол, Келечи Ихеаначо ва Кирнан Дьюзберри-Холл­ни йўқотган «Лестер» Бобби Рид (31 ёш) ва бир неча танилмаган йигитларни олди. «Саутгемптон» эса 1 йил олдин терма жамоа вакили Жеймс Уорд-Проуздан айрилди, тўғри, кейинчалик иқтидорли Тейлор Харвуд-Беллис билан шартнома тузиб, Адам Лалланани ортга қайтарди. «Ипсвич»га келсак, узоқ танаффусдан кейин АПЛга кўтарилган клуб фақат 20-23 ёшли йигитларни сотиб олди. Хўш, бу ҳолатда дебютант клублар элитада ўз ўрнини сақлаб қоладими? Хуллас, АПЛга ўрнашиш осон эмас. Ахир юқоридаги аксарият жамоалар муносиб даражада шакл­ланган.

 Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 25.11.2024.
Ўқилди: 1138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.