«Реал» президенти Флорентино Перес яқинда Суперлига лойиҳаси ишга тушишига ишонч билдирди. «Mundo Deportivo» хабарига кўра, Суперлига ташкилотчилари турнир устида ишламоқда. Клублар билан алоқалар жуда самарали бўлди - 60 га яқин жамоа аллақачон лойиҳада иштирок этишга рози бўлган. Айни қайси клублар ҳақида гап кетаётгани ошкор этилмаган. Шу билан бирга, Суперлига Европанинг юздан ортиқ клублари билан боғланган.
Аввалроқ Флорентино Перес Европа футболига кўпроқ топ-матчлар кераклигини айтган эди. Мисол тариқасида у «Реал»нинг Англия жамоалари билан Чемпионлар лигасида кам учрайдиган учрашувларини келтирган.