Рафаэль ван дер Варт Криштиану Роналдунинг худбинлиги ҳақидаги сўзларини тушунтириб берди.
“Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси интервьюда португалияликни эгоист деб атаган, бунга “Ал-Наср” ҳужумчиси ижтимоий тармоқда “Бу ким?” деган изоҳ билан жавоб қайтарган.
“Аксинча, бу жуда яхши. Айниқса, ҳужумчилар учун ва бу мутлақ чўққига чиқиш учун ҳам зарур.
У ҳали ҳам ўйнаб, шундай формада эканлиги бежиз эмас. Муаммо фақат битта одамда, бу эса Криштиануда.
Мен буни ҳақиқатан ҳам жуда ижобий маънода назарда тутдим", деди Рафаэль ван дер Варт.













