Эмилио Бутрагеньо "Реал Мадрид"нинг ҳаддан ташқари тиғиз тақвими ҳақида гапирди.
Мадрид клуби директори январь ойида "Депортиво Минера"га қарши Испания кубоги 1/8 финал ўйини ҳақида гапирди.
“Тақвим футболчилар учун жуда қийин. Буни айтишга мажбурмиз, чунки 11 ой давомида чоршанба ва якшанба кунлари жароҳатлар билан муаммосиз ўйнаш жуда қийин. Аммо биз бунга тайёргарлик кўришимиз керак.
Биз бу ўйин учун бор кучимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз, Мурсияда мухлисларимиз кўп ва биз уларга қувонч бахш этмоқчимиз”, - деди “Реал Мадрид” директори Эмилио Бутрагеньо.