Винченцо Итальяно «Болонья»нинг ўйини ҳақида гапирди.
Унинг жамоаси кеча "Бенфика"га қарши баҳсда дуранг қайд этди (0:0).
“Бугун йигитларнинг қилган ишларидан хурсандман. Мунтазам ғалаба қозонадиган ва кўп гол урадиган жамоага қарши ҳозирги формамиз билан курашиш қийин бўлди, уларга жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаргани учун йигитлар ҳурматга лойиқ.
Аслида биз ғалабадан умид қилгандик, лекин ўйин – айниқса биринчи бўлимда – юқори даражада бўлди.
Танаффусдан кейин улар темпни кўтаришди, тажовузкорроқ бўлишди, лекин биз барибир уларни бошқара олдик", – деди мураббий.