"Барселона" устози Ханс-Дитер Флик журналистларнинг Рафинья Диас ҳақидаги саволига жавоб берди.
"Бугун унинг туғилган куни ва у ажойиб кайфиятда, энергия ва ижобийликка тўла. Унинг ўйиндаги иштирокига келсак, ҳозирча бир қарорга келганим йўқ. Эртага гаплашамиз”, - деди германиялик мураббий матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" бугун "Леганес"га қарши баҳс олиб боради.