"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "Фулхэм" билан ўйин (2:2) натижасини сарҳисоб қилди.
Нидерландиялик мураббийнинг сўзларига кўра, у "Энфилд"даги ўйин ва мухлислардан мамнун.
"Ўйлашимча, бу "Жирона"га қарши ўйиннинг бутунлай тескариси, ўшанда мен натижадан хурсанд бўлганман, лекин ўйиндан эмас. Ҳозир эса бугунги ўйиндан жуда хурсандман.
Мен кўпроқ нарсани сўрамаган бўлардим, лекин, албатта, натижа эмас, чунки агар сиз уйингизда "Фулхэм"га очко йўқотсангиз, бу сиз кутган ёки хоҳлаган нарса эмас. Иккита гол ўтказиб қўйсангиз, кўп нарса сизга қарши бўлади, фақат битта нарса бугун ажойиб ўйин кўрсатган футболчиларимиз ва мухлисларимиз бундан мустаснодир", — деди Слот.