Харри Кейн "Бавария"нинг навбатдаги ўйинига тайёр бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 30 ноябрь куни Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйиннинг биринчи бўлимида (1:1) жароҳат олган эди.
Бугун "Бавария" ҳужумчи асосий гуруҳ билан машғулотнинг бир қисмини якунлаганини эълон қилди. Sky Sport нашрининг аниқлик киритишича, Кейн шу жума куни "РБ Лейпциг"га қарши ўйинда - "Бавария"нинг қишки танаффус олдидан сўнгги ўйинида майдонга тушиши мумкин.
Клуб 7 декабрь куни "Хайденхайм"га қарши ўйинда жароҳат олган Альфонсо Дэвис ҳам жамоаси билан машғулотларга қисман қайтганини маълум қилди.