Нуфузли Трансфермаркт портали Испания Ла лигасида ўйнаётган 507 нафар ўйинчига кеча янги нарх белгилади.
Топ натижалар: Ямал бир йилда +120 миллион қўшди
2024 йил, шубҳасиз, Ламин Ямал учун тарихий йил бўлди. Бир йил олдин (2023 йил 23 декабрь) унинг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланган эди. Бугунги кунда эса ушбу кўрсаткич 150 миллион евродан 180 миллион еврогача ўсди. "Барселона"нинг ҳужумчиси йил давомида қиймати энг юқори ошган футболчи бўлди (+120 млн евро). Унинг ортидан "Челси"даги Коу Палмер (+85 млн евро) ва жамоадоши Пау Кубарси (+30 млн евро) ўрин олган.
Нархи яхшигина ошган жами 11 футболчидан 6 нафари "Барселона"да ўйнайди. Улар қуйидагилар:
- Ямал (150–180 млн евро)
- Кубарси (40–70 млн евро)
- Педри (80–100 млн евро)
- Рафинья (60–80 млн евро)
- Марк Касадо (15–30 млн евро)
- Алехандро Балде (40–50 млн евро)
Ушбу янгиланишдан сўнг, "Барселона"нинг умумий қиймати 1,015 миллиард еврога етди ва дунёдаги бешинчи энг қиммат жамоага айланди. У "Ливерпул"ни (967 млн евро) ортда қолдирди.
Салбий натижалар: Мбаппе Қатар мундиалидан олдинги қийматига қайтди
"Барселона" янгиланишдан энг кўп фойда кўрган бўлса, унинг катта рақиби – "Реал Мадрид" энг кўп йўқотишга учради. Қуйидаги беш футболчининг қиймати 20 миллион еврога пасайди:
- Килиан Мбаппе (180 → 160 млн евро)
- Орельен Тчуамени (100 → 80 млн евро)
- Эдуардо Камавинга (100 → 80 млн евро)
- Эдер Милитао (60 → 40 млн евро)
- Эндрик (60 → 40 млн евро)
Жами бўлиб, "Реал Мадрид"нинг қиймати 126,3 миллион еврога тушиб кетди, аммо 1,233 миллиард евро билан дунёнинг энг қиммат жамоаси бўлиб қолмоқда.
Энг яхши 10 футболчи: Винисиус етакчиликни сақлаб қолди
Мусобақа янгиланишидан сўнг энг юқори баҳоланган футболчилар рўйхатида ўзгаришлар кузатилди:
1. Винисиус Жуниор (200 млн евро)
2. Ламин Ямал (180 млн евро)
2. Жуд Беллингем (180 млн евро)
4. Килиан Мбаппе (160 млн евро)
5. Федерико Вальверде (130 млн евро)
6. Педри (100 млн евро).
6. Родриго (100 млн евро)