"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жошуа Зиркзеега Италиядан харидорлар бор, дея хабар берди Sky Italia.
23 ёшли футболчини "Наполи" ва "Ювентус" ўз сафига қўшиб олишни истамоқда, аммо Зиркзеенинг ўзи бор эътиборини "Манчестер Юнайтед"да қолиш ва асосий таркиб учун курашишга қаратган.
У бу мавсумда 27 та ўйинда 4 та гол уриб, 2 та ассист берди.