"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг учрашувлар вақтидаги қийинчиликлари ҳақида гапирди.
"Майдонда ўйинчилар хавотирда ва баъзан қўрқувни ҳис қилишлари мумкин. Биз буни ҳал қилишимиз керак - бизга масъулиятни ўз зиммасига оладиган ва бошқаларга ёрдам берадиган етакчилар керак.
Мен асосий масъулиятни ўз зиммамга оламан - ўз ўйинимизни яхшилаш учун ҳамма нарсани қилишим керак", - деди Аморим.