Италия футболида ўн тўққизинчи турнинг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтди, "Милан" "Комо"га ташриф буюрди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Милан" ҳимоячиси Эмерсон Роял учрашув натижаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Майдонга чиқиш учун жуда кўп ҳаракат қилдим. Мураббий ўйинларни яхшироқ бошлашимиз кераклигини айтди. Ҳаммамиз бир жамоа бўлиб ўйнасак, биз кучлироқ бўламиз", - деди ҳимоячи.
Италия чемпионатидаги навбатдаги ўйинда "Милан" Туриннинг "Ювентус" жамоасига қарши ўйнайди, бу 18 январ, шанба куни бўлиб ўтади.