Италия футболида ўн тўққизинчи турнинг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтди, “Аталанта” Туриннинг “Ювентус” клуби билан ўйнади ва бир очко қўлга киритди. "Аталанта" бош мураббийи Гасперини жамоа биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганидан кейин ҳисобни тенглаштирганидан мамнун.
"Ажойиб ўйин бўлди деб ўйладим. Гўзал футбол учун иккита яхши жамоа керак, рақибимиз ҳам кучли эди. Айниқса, гол ургандан кейин уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмади. Биз ғалаба қозониш умидида майдонга чиқдик, аммо қаршилик кўрсатишга мажбур бўлдик. Якунда дуранг, адолатли натижадир", - дея Гасперини сўзларини келтиради calcioatalanta.it.