Италия футболида ўн тўққизинчи турнинг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтди, "Милан" "Комо"га ташриф буюрди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Милан" ҳимоячиси Маттео Габбиа учрашув натижаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхшилашимиз мумкин, ёндашувимизни ўзгартиришимиз керак ва кейин ғалаба қозониш анча осон бўлади, ўйин давомида кўп қийналишимиз шарт эмас. Бироқ, бизнинг вазиятларга муносабатимизни жуда яхши деб ҳисоблаш керак", - дея Габбианинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Италия чемпионатидаги навбатдаги ўйинда "Милан" Туриннинг "Ювентус" жамоасига қарши ўйнайди, бу 18 январ, шанба куни бўлиб ўтади.