Италия футболида ўн тўққизинчи турнинг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтди, "Милан" "Комо"га ташриф буюрди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғалаба голини Рафаэль Леау киритди, ўйиндан сўнг португалиялик ҳужумчи ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу жамоавий ўйин, биз ҳаммамиз охиригача бирга ишладик ва қийин дамларда ҳам таслим бўлмадик. Захира сифатида майдонга тушган ўйинчилар майдонга қўшимча энергия олиб келишди ва бу биз учун ўйинни осонлаштирди", дейди Леау.
"Милан"нинг Италия чемпионатидаги навбатдаги ўйини ҳафта охирида "Ювентус"га қарши бўлади