"Бавария"нинг афсонавий собиқ дарвозабони Оливер Кан клубга Жошуа Киммих билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бориш бўйича маслаҳат берди.
Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Футболчи ҳали келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.
"Жошуа шартномасининг сўнгги йилида ва эркин агентга айланиши мумкин. Бу унинг келажаги бутунлай унинг қўлида эканлигини англатади. Тез орада бир қарорга келмаса, клуб ўз кучини кўрсатиши ва муддат белгилаши керак.
Агар у белгиланган санада жавоб бермаса, таклиф қайтариб олиниши мумкин, кейин эса "Бавария" бозорда унинг ўрнига бошқа футболчи излаши мумкин", - деди Кан.