"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоладан ҳужумчи Эрлинг Холандни Лионель Месси билан солиштириш сўралди. Маълумки, жума куни Холанд шартномасини 2034 йилнинг ўрталарига қадар узайтиргани эълон қилинган эди.
"Ҳеч ким Мессига ўхшамайди. У бошқа турдаги футболчи. Урилган голлар бўйича уларни солиштириш мумкин, аммо Леога ўхшаган ҳеч ким йўқ. Криштиану Роналду сингари, Лео ҳам 14 ёки 15 йил ичида ақл бовар қилмайдиган сондаги голларни урди. Эрлинг - бошқа турдаги ўйинчи, лекин голлари жиҳатидан улар ўхшаш. Учаласида ҳам, эҳтимол Мбаппе ҳам ақл бовар қилмайдиган рақамларга эга. Уларнинг барчаси топ футболчилар. Лекин Месси турли позицияларда ўйнашга ва жамоадошлари учун турли ишларни қилишга қодир. Лео - тенгсиз" - деди Гвардиола.













