Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Кулушевски "Тоттенхэм" муаммолари ҳақида: "Бизда тўртта турнирда ўйнаш учун 10-11 футболчи бор"

Баҳо:
+ | -

Деян Кулушевски "Тоттенхэм"нинг натижалари ҳақида гапирди.

Мураббий Анж Постекоглу шогирдлари еттита ўйинда ғалаба қозона олмади ва АПЛ турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

"Мени нотўғри тушунманг, лекин биз хато қилдик. Лекин бизда тўртта турнирда ўйнашга тайёр 10-11 нафар футболчи бор. Бу нормал эмас.

Шунинг учун биз буни ўз натижаларимиз билан тўлаймиз, айниқса, АПЛда. 9-10 нафар футболчи билан ҳафтада учта ўйин ўтказамиз. Айтиш керак бўлган нарса шу.

Бизда узоқ вақт давомида ҳафтасига учта ўйин ўтказадиган 11 нафар футболчи бор. Мен буни бошқа ҳеч қайси жамоада кўрмаяпман.

Мураббий учун ҳам курашишим керак, чунки унинг футболига ишонаман. У жамоамиз учун тўғри одам", - деди "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деян Кулушевски.

Киритилди: 14:40, 30.01.2025.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.