Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Франция кубоги. «ПСЖ» сафарда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси Франция кубогининг 1/8 финал босқич учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Ле-Ман» ва «Пари Сен-Жермен» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ушбу беллашув Франциянинг Ле-Ман шаҳридаги «Стад Мари-Марвингт» стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 2:0 ҳисобида меҳмонлар — «ПСЖ» фойдасига якунланди. Шу тариқа, «ПСЖ» мусобақанинг 1/4 финалига йўл олди.  

Учрашувнинг 25-дақиқасида француз вингери Дезире Дуэ ҳисобни очди. Унга голли узатмани португалиялик ҳужумчи Гонсалу Рамуш амалга оширди. Иккинчи гол эса яна бир француз вингери Брэдли Баркола томонидан урилди. Унга ассистни португалиялик чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш берди.  

«ПСЖ»нинг грузиялик янги футболчиси Хвича Кварацхелия илк марта тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Бундан ташқари, «ПСЖ» ҳимоячиси Преснел Кимпембе 23 ойлик танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушди. У сўнгги марта 2023 йил 26 февраль куни майдонга тушган бўлиб, оғир жароҳати туфайли узоқ муддат ўйнай олмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Франция Кубогининг 1/8 финалида «Брест» ва иккинчи дивизион сенсациячиси «Дюнкерк» жамоалари ҳам кейинги босқичга йўл олган эди.

Франция Кубоги. 1/8 финал
Ле-Ман - ПСЖ - 0:2
Голлар:  0:1 — Дезире Дуэ, 25-дақиқа (ассист: Гонсалу Рамуш), 0:2 — Брэдли Баркола, 71-дақиқа (ассист: Нуну Мендеш)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:26, 05.02.2025.
Ўқилди: 1277 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик