Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон

ОЧЛ баҳсларида 5 жамоа муддатидан аввал нимчорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Осиё Элит чемпионлар лигасининг 7-тури якунланди. Ушбу турнинг сўнгги икки ўйини “Ал-Гарафа” – “Пахтакор”, “Ал-Ҳилол” – “Персеполис” клублари ўртасида ўтди.

Қатарда ўтказилган "Ал-Гарафа" - "Пахтакор" жамоалари баҳси 1:0 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона гол 39-дақиқада Сасси томонидан киритилди. Саудия Арабистонида ўтказилган "Ал-Ҳилол" ҳамда "Персеполис" клублари тўқнашувида мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу тур якунига кўра, “Ал Ҳилол” ва “Ал-Аҳли” клуби очколарини 19 тага етказиб олган ҳолда голлар нисбатига кўра, 1- ва 2- поғонадан жой олди.

Шунингдек, “Ал-Наср” жамоаси 16 очко билан учинчи ўринни эгаллади. “Ал-Садд” 12, “Ал-Васл” 11, “Ал-Райян” 8, “Ал-Гарафа” 7, “Истиқлол” 6 очко жамғариб, кучли 8 таликка якун ясаб берди. Гарчи “Персеполис”да ҳам 6 очко бўлса-да, голлар нисбатига кўра ушбу жамоа 9-ўринда қолди.

Афсуски, “Пахтакор” кечаги мағлубиятдан сўнг 4 очко билан 11- ўринга тушиб кетган бўлса, “Ал-Шорта” 3, “Ал-Айн” эса 2 очко билан қуйи ўринларда қолди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, умумий босқич якунига бир тур қолган бўлса-да, “Ал Ҳилол”, “Ал-Аҳли”, “Ал-Наср”, “Ал-Садд” ва “Ал-Васл” клублари муддатидан аввал 1/16 босқичига йўл олди.

Энди 17-19 февраль кунлари Осиё Элит чемпионлар лигасининг сўнгги, 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда “Пахтакор” – “Ал-Садд”, “Ал-Шорта” – “Ал-Айн”, “Персеполис” – “Ал-Наср”, “Ал-Аҳли” – “Ал-Гарафа”, “Ал-Райян” – “Истиқлол”, “Ал Ҳилол” – “Ал-Васл” клублари ўзаро рақобатлашади.

Маълумот ўрнида: ОЧЛ баҳсларининг 8-турида “Пахтакор” ўз майдонида ғалаба қозона олса, шу қаторда “Персеполис” ва “Истиқлол” клублари мағлубиятга учраса, "шерлар" саккизинчи ўриндан жой олиши ҳамда навбатдаги босқичга ўтиши мумкин.

Киритилди: 11:27, 05.02.2025.
Ўқилди: 1796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [4076]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3082]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2750]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2691]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2672]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2418]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [2066]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1964]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1905]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1823]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик