31 май куни бўлиб ўтган “Шўртан” – “Бухоро” ўйинидан сўнг ғузорликлар футболчиларга беш кунлик дам берилди. Энди жамоамиз аъзолари 6 июнь куни жамоа қароргоҳида тўпланишади ва 20 июнь куни бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Шўртан” баҳсига тайёргарлик кўришни бошлашади.