Мадриднинг "Реал" клуби келаётган ёзда "Реал Сосьедад" хавбеки Мартин Субимендини сотиб олишга уриниб кўради.
"Қироллик клуби"да испаниялик ҳимоячи фаолиятини якунлаган Тони Крооснинг кўплаб функцияларини ўз зиммасига олиши мумкинлигига ишонилмоқда. Transfer News Live'нинг хабар беришича, "Реал" Субименди учун тахминан 45 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда, шунингдек, келишувга "Кастилья" юлдузи 20 ёшли Гонсало Гарсия ҳам қўшилади.
Ўтган ёзда Мартин Субимендини "Ливерпуль" ўз сафиша қўшиб олишга уриниб кўрган, бироқ футболчи Англияга кўчиб ўтишдан бош тортганди. 26 ёшли ярим ҳимоячига даъвогарлар орасида Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам бор эди.













