Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Зидан қайси клубда ўйнаш насиб этмаганидан афсусланишини айтди

Баҳо:
+ | -

Афсонавий француз ярим ҳимоячиси ва мураббийи Зинедин Зидан фаолияти давомида ўйнамагани учун афсусланадиган клубни маълум қилди. У Лига 1нинг машҳур жамоаси – «Марсель»ни алоҳида таъкидлади.

— «Марсель» ҳозир яхши формада. Мен бу ерда ўйнамаганман, аммо бу менинг хоҳишларимдан бири эди, афсуски, у амалга ошмади. Уларнинг стадионига ташриф буюрганимда, инфратузилмаси билан танишганимда, бу ростдан ҳам улкан клуб эканини англадим. Бу ерда жуда кўп қизиқарли нарсалар бор, — деди Зидан Give Me Sport нашрига.

Қайд этиш керакки, Зидан айнан Франциянинг Марсель шаҳрида таваллуд топган. Шунингдек, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳам Зидан ҳақида фикр билдириб, уни миллий жамоа бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрсатган эди. Дешам 2026 йилда терма жамоани тарк этиш қарорини эълон қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:13, 16.02.2025.
Ўқилди: 7569 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3308]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3165]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3121]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3086]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2958]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2801]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2796]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2067]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1980]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1954]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик