Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Роналду нега Эрон сафарига бормади? Элчихона расмий баёнот берди

Баҳо:
+1 | -

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Элит Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Истиқлол”га қарши баҳс учун қайдномага киритилмади.

Олдинроқ футболчининг бу қарори 2023 йилда юз берган воқеа билан боғлиқ экани айтилган эди. Ўшанда Роналду мухлисаси, ногирон қиз Фотима Ҳамамийни қучоқлаб, ўпган. Бу ҳаракатлар Эрон қонунларига зид ҳисобланади.

Кейинчалик ОАВ орқали Криштиану яна Эронга борса қамоқ ёки дарра уриш жазоси кутаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Эрон элчихонаси эса ушбу хабарларга расмий муносабат билдирди:

"Биз Криштиану Роналдуга нисбатан суд қарори чиқарилганини қатъиян рад этамиз. Футболчи ва Фотима Ҳамамий ўртасидаги самимий учрашув Эрон халқи ҳамда мамлакат спорт расмийлари томонидан илиқ қабул қилинган", дея элчихонанинг баёнатини келтиради talkSPORT нашри.

Маълумот учун “Истиқлол” — “Ан-Наср” ўртасидаги баҳс кеча, 3 март куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида бўлиб ўтди. Қизиқарли ўтган баҳсда ҳисоб очилмади — 0:0.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:22, 04.03.2025.
Ўқилди: 4197 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик