"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти футболчилар дуч келаётган ирқчилик билан боғлиқ муаммолар ҳақида фикр билдирди.
"Ирқчилик? Афсуски, бу ҳали ҳам жуда долзарб муаммо. Винисиус диққат марказида, лекин у ёлғиз эмас: Нико Уильямс билан ҳам худди шундай бўлган. Ажойиб футболчи бўлгани учун ҳақорат қилиняптими? Бу баҳона бўлиши мумкин, лекин бундай бўлмаслиги керак.
Ўйлайманки, бу мавзуда олдинга катта қадам ташлаш мумкин", - деди италиялик мутахассис.