Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Манчестер Сити» тўртинчи бор мухлислар учун ифторлик уюштирди (фото)

Баҳо:
+4 | -

«Манчестер Сити» клуби Рамазон ойи муносабати билан «Этихад» стадионида мусулмонлар учун ифторлик ташкил қилди.  

Манчестер клуби маҳаллий ислом дини вакиллари ва мухлисларини стадионга таклиф қилиб, уларга жамоавий ифторлик қилиш имкониятини яратди.

Бу «Сити» томонидан ўтказилган тўртинчи анъанавий ифтор тадбири бўлди. Бу йил унга 120 дан ортиқ меҳмон ташриф буюрди.  

Кеча Қуръон тиловати билан бошланиб, кейинчалик «City in the Community» ташкилоти ва клуб вакиллари саҳнага чиқиб, мусулмонлар учун инклюзив муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб беришди.

Манчестер университети имоми ва Blue Crescent (мусулмон мухлислар клуби) асосчиси Муҳаммад Уллаҳ тадбир юзасидан ўз фикрларини билдирди:

«Биз учун бу тўртинчи ифторлик бўлди ва у иймон, футбол ва жамоатни бирлаштирган ажойиб воқеа бўлди.

«Сити» клуби билан ҳамкорлик қилишдан фахрланаман, чунки улар бошқа жамоаларга ҳам ибрат бўладиган муҳим қадам ташлашмоқда.  

Клубнинг мусулмонларга эътибори, мухлислар учун инклюзив муҳит яратишга интилиши ва уларнинг эҳтиёжларини тинглаши катта аҳамиятга эга.

Бу барча мухлислар учун клубга дахлдорлик ҳиссини уйғотади, бу эса биз учун жуда қадрли».

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:01, 22.03.2025.
Ўқилди: 2460 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик