Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Эрон матбуоти: «ЖЧда иштирок этиш Ўзбекистоннинг иқтидорли ўйинчилари учун катта трамплин бўлиши мумкин»

Баҳо:
+2 | -

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган Эрон-Ўзбекистон ўйинидан кейин Эрон матбуотида ёзилган баъзи мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. "Aftab News" нашри ўзбекистонлик ёрим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев шаънига мақтов сўзларини ёзди.

"Ўзбекистон миллий жамоасининг ёш юлдузи Аббосбек Файзуллаев ҳимоячимиз Солиҳ Ҳарданий учун ҳақиқий бошоғриғи бўлди. У ўзининг кескин ҳаракатлари ва тўпни олиб юришдаги юқори маҳорат билан Эрон миллий жамоасининг ҳимоячисини босим остида ушлаб турди. Шунингдек, майдоннинг чап қанотидан берилган жарима зарбаси орқали Эрон дарвозасини ҳимоячилар ва дарвозабоннинг хатоси туфайли ишғол қила олди.  

Россиянинг ЦСКА Москва клубида тўп сураётган 21 ёшли вингер Европа жамоаларидан яхши таклифлар олган. Ўзбекистон миллий жамоасининг сўнгги ўйинларида энг самарали футболчилардан бири бўлиб, жамоани Жаҳон чемпионатига йўл олиш остонасига олиб келди. У саралаш босқичида 14 ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. Бу ўзбек юлдузи ўзининг энг яхши ўйинларини Эрон ва Қатар каби гуруҳнинг етакчи жамоаларига қарши кўрсатиб, ёш бўлишига қарамай, ўз мамлакати учун муҳим футболчига айланди.  

Ўрунов, Файзуллаев, Ҳусанов ва бошқа ёш юлдузлар ёш бўлишига қарамай, жуда юқори сифатли ўйин намойиш этмоқда. Бу жамоанинг БАА ва Қатардан юқори ўрин эгаллаши ва ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкинлиги асло кутилмаган ҳолат эмас. Бу ёш футболчиларнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши Ўзбекистон футболи ва унинг иқтидорли ўйинчилари учун катта трамплин бўлиши мумкин", — дейилади мақолада.

Манба: aftabnews.ir
Киритилди: 11:10, 26.03.2025.
Ўқилди: 5527 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3690]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3363]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3124]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3103]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [3024]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2418]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2316]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2258]

Родри операция қилинади [2108]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1895]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик