Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Испан матбуоти: Қосимовнинг курашувчан жамоаси

Баҳо:
+4 | -

Терма жамоамизга узоқ Испания томонлардан ҳам мухлислик қилувчилар топилади. Испан журналистлари орасида. Бугунги муҳим ўйин олдидан ўз фикрларини чоп этишибди. Мақоладан келиб чиқиб айтиш мумкинки, уларни шайдо этган энг муҳим жиҳат - терма жамоамиздаги курашувчанлик хусусияти экан.

Ўзбекистон терма жамоасининг энг ашаддий мухлисларидан бириман, десам хато бўлади. Албатта, терманинг Бразилия-2014 йўлида шу вақтгача босиб ўтган ҳамма ўйинларини кузатганим йўқ. Лекин ўша сентябрь тонгида мен бу футболнинг энг ижобий томонини томоша қилгандим - ғалаба учун кураш. Яқинда Вальтер Мацари "Интер" бош мураббийлиги этиб тайинлангани вақтида бир муҳим сўзни қайта ва такрорлади: Италияда барча буюк жамоаларга қарши барча йўналишларда курашиш керак! Бунга ҳеч ким ҳайрон бўлгани йўқ, албатта.

Ўша куни сентябрь ойининг бир тонгги эди, Ўзбекистон ва Жанубий Корея 2:2 ҳисобини қайд этишди. Корейслар ғалаба учун барча имкониятларни сарфлашди, лекин агар мендан ўйин сўнггида ҳакамнинг ҳуштаги чалинганидан сўнг қайси жамоа яхши ўйнади деб сўрасангиз, мен ҳеч иккиланмай "Ўзбекистон!" деб жавоб берган бўлардим. Шунинг учун ушбу ўйиндан кейиноқ жамоа ҳақида жуда кўп маълумотларга қизиқдим ва Европа тажрибасига эга бўлган ва мен энг кўп қизиқиб қолган исмга рўбаро келдим: мураббий Миржалол Қосимов - ўзбек футболи афсонаси. Унда мураббийлик соҳасида биргина "Бунёдкор"да тажриба бор, лекин у бугун "мўжизакор мураббий" таърифига муносиб! Ҳа, аввал ҳеч ҳам Жаҳон чемпионатига чиқмаган, бу сафар ўз йўлидаги барча тўсиқларни енгиб ўтиб тарих яратаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун бутун қитьа эътиборини ўзига қаратган. Мамлакат 1992 йилда азалий орзусига эришиб, Совет Иттифоқи таркибидан мустақил бўлиб ажралиб чиқди ва бугун уни янги мамлакатлар ичида ўз қудрати ва шон-шуҳратига эга давлат дея қабул қилишади. Терма жамоалар ҳар қандай мусобақаларда финал учун ҳаракат қиладилар. Жумладан, Бразилия-2014 йўлида уларнинг тақдири ўз қўлларида, иккита ўйингина мамлакатни мундиалдан ажратиб турибди.

Ҳақиқат шуки, салмоқли натижа учун жамоа Миржалол Қосимов қўл остида ҳаракат қилаётган экан, биз натижаларни тасодифга йўйишимиз нотўғри бўлади. Қосимовнинг биринчи мўжизаси 1994 йил Хиросимада рўй берганди. Япониядаги шаҳар Осиё ўйинларини қабул қилган ва Ўзбекистон терма жамоаси унда олтин медалларга сазовор бўлган. Бу йўлда финалда Хитой, ярим финалда Жанубий Кореяни мағлуб этдилар. Ярим ҳимоячи Қосимов жамоа етакчиси эди. У келаси йили Владикавказнинг "Алания"си таркибида Россия майдонларида чемпион бўлди.

Бу сафар Ўзбекистон таркибида ёрқин номлар йўқ, аммо бир қатор ўйинчилар ажралиб туришади. Россияда ўйнаб тажриба орттирган Санжар Турсунов ўнг қанотда жуда ажойиб футболчи ҳисобланади. Шунингдек, ҳужумчилар Улуғбек Бақоев ва Александр Гейнрихлар Миржалол Қосимов услубига жуда яхши мос келади. Ҳам ҳимоячи, ҳам ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов жамоа етакчиларидан. Айниқса ярим ҳимоячи, жамоа сардори Сервер Жепаровлар ҳақиқий юлдуз. Чап оёқда ажойиб зарбалари ва ўйинни ўқий олиш қобилияти юқори.

Ўзбекистоннинг Бразилияга бориши Қосимов фаолиятига яна бир ижобий натижа бўлиб қўшилади. Унинг жамоаси ҳар қандай рақиб билан бемалол кураша олади, деб қўрқмасдан айта оламан.

Давид Де ла Пенья.

Манба: www.elenganche.es
Киритилди: 13:21, 11.06.2013.
Ўқилди: 10521 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.