Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Тебасни жиддий жазо кутиб турган бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -4

Испания спорт суди “Реал Мадрид”нинг шикоятидан сўнг Хавьер Тебас устидан иш очди.

АS хабарига кўра, Мадрид клуби Тебасни ҳакамликни баҳолаш бўйича клублар ўртасида 2023 йил апрель ойида ўтказилган сўровнома махфийлигини бузганликда айблаб, Олий спорт кенгашига мурожаат қилган. "Реал"нинг шикоятига 3 февраль куни ёзган твит сабаб бўлган, унда Ла Лига президенти шундай ёзган: "Биз Мадридда ҳакамлик тизимини ўзгартиришга қарши овоз бердик".

Шикоят рўйхатга олинганидан сўнг, Олий спорт кенгаши Спорт трибуналига мумкин бўлган қоидабузарлик бўйича терговни бошлашни буюрди. Пайшанба куни Тебасга қарши интизомий иш очилди. "Реал Мадрид" Тебас Ла Лига низомининг 19-моддасида кўрсатилган шахсий ҳаёт ҳуқуқини бузган деб ҳисоблайди.

Маълум қилинишича, Испания спорт қонунчилигига кўра, Бош ассамблея қарорлари ва қонун ёки регламентда белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик оғир жиноят ҳисобланади.

Тебас оммавий танбеҳ, 2 йилдан 15 йилгача барча спорт лавозимларидан четлаштирилиши ёки Ла Лига президенти лавозимидан четлатилиши, шунингдек, 3000 дан 30 000 еврогача жаримага тортилиши мумкин.

Киритилди: 11:08, 11.04.2025.
Ўқилди: 732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.