"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Чемпионлар Лигаси чорак финалининг "ПСЖ"га қарши ўйинда Уоткинс-Рэшфорд жуфтлигидан майдонда фойдаланиш имконияти ҳақида фикр билдирди.
"Бу кейинги қадам. Вақтим бўлса, уларни бирга синаб кўраман. Чап қанотда Рэшфордни синаб кўрдик, энди иккаласини ҳам ҳужумда синаб кўрмоқчимиз. Мен уларни ҳужумда ишлатмоқчиман, лекин бунинг вақти келади, ҳозир эмас" - деди Эмери УЕФА расмий сайтига.