Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Lazazio нашри хабар берди.

Унга кўра, “Ювентус” клуби анча пайтдан бери захирада қолаётган 21 ёшли футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. “Манчестер Сити” раҳбарияти ҳам футболчини кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа жамоага вақтинчалик беришга қарши эмас.

Турин жамоаси айни дамда ҳимоя чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда ва Ҳусанов бу борада жамоага фойдали бўлиши мумкин деб ҳисобланмоқда. Трансфер бўйича музокаралар доирасида ҳар икки клуб футболчилар алмашиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрмоқда.

“Манчестер Сити” аввалроқ “Ювентус” футболчиси Андреа Камбьясога қизиқиш билдирган, энди эса икки томон ўртасида Ҳусанов ва Камбьясо алмашинуви борасида музокара кетмоқда.

Аввалроқ матбуотда “шаҳарликлар” кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун Ҳусановни ижарага бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳимоячи “шаҳарликлар” таркибида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 14:50, 23.04.2025.
Ўқилди: 9504 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4916]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2461]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2388]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2337]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1683]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1667]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1440]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1359]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1294]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1282]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик