Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Бельгияда мухлислар яқинда отасидан айрилган рақиб дарвозабонини қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Бельгия иккинчи лигаси ўйинида таъсирчан воқеа юз берди.

Дарвозабон Брет Стивенс шанба куни "Йонг Генк" сафида профессионал дебют қилди. Бироқ, бир ҳафта олдин 21 ёшли йигит узоқ давом этган касаллик натижасида вафот этган отаси билан хайрлашишга мажбур бўлди.

"Льеж" жамоасига қарши ўйинда дарвозабон пенальтини қайтарди, шундан сўнг мухлислар қарсаклар чалишди. Учрашув якунида футболчини ҳаттоки рақиб жамоа мухлислари ҳам илиқ қучоқлашди.

Шунингдек, ўйин бошланишидан олдин бир дақиқалик сукут сақланди. Het Nieuwsblad нашрига берган интервьюсида Стивенс шундай деди: "Дебютга рухсат берилганини эшитганимда хурсанд бўлдим, лекин барибир ўзимда аралаш туйғулар бор эди. Дадам ўйнашимни хоҳларди. "Льеж" футболчилари ва мухлислари ўйиндан олдин ва кейин кўрсатган нарса барча кутганларимдан ошиб кетди. Улар катта ҳурмат кўрсатдилар. Бу футболда ҳамма нарса бошқача бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Льеж аҳолисига раҳмат".

Киритилди: 10:39, 15.04.2025.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz