"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес "Реал"га қарши Испания кубоги финалидан сўнг (3:2) журналистлар билан суҳбатлашди.
"Чарчадим, лекин жуда хурсандман. Бу бизнинг мухлисларимизга ва ўзимизга қувонч бахш этиш учун энг зўр вақт.
Ғалабадан завқланиш вақти келди, лекин ҳиссиётларни ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик муҳим - Чемпионлар Лигаси ярим финалига оз қолди", - деди Торрес.













