"Барселона" шанба куни Испания кубоги финалида "Реал Мадрид"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ламин Ямал янги қиёфа билан майдонга тушди - 17 ёшли футболчи сочларини сарғиш рангга бўяб кўриниш берди.
Жамоа дарвозабони Войцех Шесни Ямалнинг сочлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ямалнинг янги қиёфаси? Сўраманг, акс ҳолда барча испан газеталарида бош сарлавҳаларга айланади.
Лекин шуни айтаманки, кеча меҳмонхонада сочини ўзгартирмоқчи бўлган футболчилар учун сартарошхона бор эди.
Мен унинг сочларини бутунлай олдиришга кўндирмоқчи бўлдим, лекин у бунга қулоқ солмади", - деди Шесни.













