Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Footy Rankings: Чемпионлик учун «Насаф»нинг имконияти пасайди, ОКМКники ошди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-тур ўйинларидан кейин "Footy Rankings" мавсум якунлари бўйича ўз тахминларини бироз ўзгартирди.

Хусусан, "Насаф" "Хоразм"га қарши ўйинда очко йўқотиб, ОКМК суперкамбэк эвазига ғалаба қозониб, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олгач, бу жамоаларнинг чемпионлик учун имкониятлари қуйидаги ўзгарди:

51% — "Насаф" (7-турдан кейинги тахминга нисбатан имконият 10% га пасайди);
39% — ОКМК (+12% га кўтарилди)

Шунингдек, чемпионлик учун курашга янги жамоа қўшилди — "Нефтчи" — 5%.

Суперлига тарк этишга энг асосий даъвогар "Шўртан"нинг бу борадаги "имконияти" янада ошди 76% (+12%).

Бундан ташқари, "Пахтакор" "Сурхон"га қарши ўйинда ютқазиб қўйгач, клуб Суперлигада қолиш учун плей-офф босқичида иштирок этиши мумкин бўлган жамоалар сафига киритилди.

Суперлигада қолиш учун плей-оффига тушиш эҳтимоли:

73% — "Бухоро" (+10%)
65% — "Машъал" (-1%)
62% — "Хоразм" (+3%)
48% — "Қўқон-1912" (-9%)
31% — "Қизилқум" (-12%)
27% — "Андижон" (+10%)
26% — "Сурхон" (-10%)
22% — "Сўғдиёна" (+11%)
8% — "Пахтакор" (янги)
6% — "Динамо" (-3%)

"Footy Rankings" бу тахминларни қандай ҳисоблайди? Мутахассислар бир мавсум давомида барча ўйинларда қайд этилиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан махсус дастурга киритиб чиқиб, якуний башоратни эълон қилади. Бунда жамоаларнинг ҳозирги савияси, аввалги йилларда қайд этган натижалари ва бошқа факторларни инобатга олади.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 12:07, 06.05.2025.
Ўқилди: 1306 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [4934]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [4873]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [3900]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [2960]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2505]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2273]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2269]

Ла Лига қоидалари сабаб «Барселона»нинг янги аъзоси Карим Адейеми севимли рақамидан маҳрум бўлди [2248]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2227]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2175]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик