Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бир киши бўлиб ўйнаб, Латвич устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" доирасидаги навбатдаги учрашувда Латвия устидан иродали ғалабага эришди. Учрашув драматик тарзда ривожланди ва йигитларимиз бир кишига кам бўлиб ўйнаган ҳолда тўлиқ бурилишга эришишди.

Беллашувнинг 28-дақиқасида Яҳёбек Насруллоев иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Бу вазиятдан сўнг рақиб ташаббусни ўз қўлига олди ва 40-дақиқада Давидс Куракинс орқали ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол қайд этилмади.

Иккинчи таймни терма жамоамиз бир қатор алмашинувлар билан бошлади ва бу ўзгаришлар ўз самарасини тез орада берди. 49-дақиқада Абубакр Маматов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнгида яна бир неча стратегик ўзгаришлар амалга оширилди.

85-дақиқада Ҳажиакбар Зулфиқоров пенальтидан аниқ зарба бериб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қўшилган дақиқаларда эса Рўзимурод Рўзимуродов ўйиннинг тақдирини мустаҳкамлаб қўйди — 90+4 дақиқада у жамоамизнинг учинчи голини киритди.

U-15 “Ривожланиш кубоги"
Латвия - Ўзбекистон - 1:3
Голлар: Давидс Куракинс (40') — Абубакр Маматов (49'), Ҳожиакбар Зулфиқоров (85', пенальти), Рўзимурод Рўзимуродов (90+4')
Четлатиш: Яҳёбек Насруллоев (28)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:02, 10.05.2025.
Ўқилди: 2315 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик