Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Мбаппе Ла Лига тўпурарлигини деярли ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе тўпурарлар пойгасида Роберт Левандовскидан 4 та голга ўзиб кетди.

Франция терма жамоасининг 26 ёшли форварди Ла Лиганинг 37-турида "Севилья"га қарши сафар ўйинида (2:0) ҳисобни очди.

Жаҳон чемпиони 75-дақиқада Лука Модричнинг узатмасини голга айлантирди. Килиан Примерада кетма-кет 4-ўйинда гол урди - бу оралиқда унинг ҳисобида 7 та гол бор.

Умуман олганда, Мбаппе Ла Лига мавсумида 34 ўйинда 29-голини урди. У тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда ва Левандовскидан сўнгги тур олдидан 4 та голга олдинда бормоқда. 36 ёшли польяк март ойи охиридан бери чемпионатда гол урмаяпти.

Киритилди: 12:52, 19.05.2025.
Ўқилди: 1228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик