Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ракитич Флик бошқарувидаги "Барселона"нинг даражасини баҳолади

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жамоанинг бугунги даражаси ҳақида фикр билдирди.

"Кўк-анорранглилар" Ханс-Дитер Флик қўл остидаги дебют мавсумида барча ички совринларни қўлга киритишди ва Чемпионлар лигасида Миланнинг "Интер" клуби томонидан 1/2 финал босқичида тўхтатилди (икки ўйин натижасига кўра 6:7).

"Флик барча элементларни бир жойга йиғиб, кучли жамоа тузди, бу айниқса сўнгги ойларда яққол намоён бўлди. Фақат баъзи майда деталларни қайта ишлаш қолди - масалан, "Барселона" билан "Интер"га қарши ўйинларда бўлгани каби бўлмаслиги керак. Чемпионлар Лигаси ярим финалида 7 та гол ўтказиб юбормаслик керак. Аммо бу ёш жамоа, у ўсишда давом этади. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кетса, бу "Барса" узоқ йиллар давомида жиддий кучга айланади," - дея Ракитичнинг сўзларини келтиради BarcaTimes.

Киритилди: 08:06, 25.05.2025.
Ўқилди: 982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик