Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Европанинг энг қиммат 10 та клуби номи маълум бўлди

Баҳо:
+2 | -

Football Benchmark Group агентлигининг 2025 йилги “Европанинг элит клублари баҳоланиши” ҳисоботига кўра, “Реал Мадрид” дунёнинг энг қиммат жамоаси сифатида тан олинди. Клубнинг корпоратив қиймати 6,3 миллиард еврога етди.

Кучли учликдан “Манчестернинг икки жамоаси — “Сити” ҳамда “Юнайтед” жой олган. Ҳар икки клубнинг ҳам қиймати 5 миллиард евродан юқори баҳоланган.

Кучли ўнликда энг катта йиллик ўсиш — “Арсенал”да. Лондон клубининг қиймати 29 фоизга ўсиб, 7-ўринга кўтарилди. “Челси”нинг даромади 8 фоиз пасайиб 10-ўринга тушиб кетди.

Европанинг энг қиммат 10 клуби:

 1. “Реал” (Испания) — 6,3 млрд евро
 2. “Манчестер Сити” (Англия) — 5,2 млрд евро
 3. “Манчестер Юнайтед” (Англия) — 5,1 млрд евро
 4. “Барселона” (Испания) — 4,5 млрд евро
 5. “Бавария” (Германия) — 4,3 млрд евро
 6. “Ливерпуль” (Англия) — 4,1 млрд евро
 7. “Арсенал” (Англия) — 3,9 млрд евро
 8. “ПСЖ” (Франция) — 3,8 млрд евро
 9. “Тоттенҳэм” (Англия) — 3,6 млрд евро
 10. “Челси” (Англия) — 2,9 млрд евро

Сўнгги 10 йилда Европанинг 32 та клубининг умумий қиймати 146 фоиз ошиб, 64,7 миллиард еврога етди. Шунингдек, “Реал Мадрид” операцион даромадлари, яъни телевизион ҳуқуқлар, реклама, чипта сотиш, клуб маҳсулотлари савдоси ва шунга ўхшаш тижорат фаолияти ортидан 1 миллиард евро фойда кўрган биринчи футбол жамоаси ҳисобланади.

Маълумот учун, Топ-10 дан жой олган жамоалар даромадининг ярмидан кўпи тижоратдан келса, кичикроқ клублар молиявий барқарорликни футболчилар савдоси орқали сақлаб қолмоқда, масалан, “Бенфика”, “Порту” ва “Аталанта”.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:03, 29.05.2025.
Ўқилди: 6682 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик