Мадриднинг "Реал" клуби "ПСЖ" ва Луис Энрикени Чемпионлар Лигасидаги ғалаба билан табриклади.
"ПСЖ" ва унинг мухлисларини 2024/25 йилги Чемпионлар лигасидаги муносиб ғалабаси билан табриклаймиз.
Ҳурматли Луис Энрикени, шунингдек, унинг қизи Ксана ҳақидаги самимий ва меҳрли хотираларни алоҳида табриклаймиз", - дейилади "Реал Мадрид" баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике 1991 йилдан 1996 йилгача "Реал"да ўйнаган ва у ердан "Барселона"га ўтган.













