"ПСЖ" Чемпионлар лигасида ғолиб чиққани учун ходимларига бонуслар тўлаш ҳақидаги ваъдасини бажаради.
Май ойи бошида клуб президенти Носир Ал-Хелайфий одатда фақат футболчилар учун мўлжалланган бонусларнинг бир қисмини клубнинг барча ходимларига тўлаб беришни ваъда қилгани хабар қилинганди.
Ал-Хелайфи январь ойида берган ваъдасини бажаради. Дастлаб фақат ўйинчилар учун мўлжалланган ғалаба учун бонус "ПСЖ"нинг барча 700 нафар ходими ўртасида тақсимланади. Футболчилар ва мураббийлар бунга рози бўлишди.













