Англиянинг “Астон Вилла” клуби Германиянинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Уго Экитикега қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Астон Вилла” 22 ёшли франциялик футболчини қўлга киритиш учун курашда “Челси” ва “Ливерпуль” билан рақобатлашишга тайёр.
Жамоа яқин вақт ичида ҳужумда катта муаммоларга дуч келиши мумкин - Маркус Рэшфорд ва Марко Асенсионинг ижара муддати тугаяпти, Леон Бэйли эса асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.













