Англия терма жамоаси тарихда биринчи марта Африка жамоасига мағлуб бўлди.
Томас Тухель шогирдлари Ноттингемда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Сенегалга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Бу Англия терма жамоасининг Африка вакиллари билан 22-учрашуви бўлди. Бунгача улар 15 ғалаба ва 6 дуранг қайд этишган.
Англия терма жамоаси илк бор Африка жамоасидан учта гол ўтказиб юборди.













