Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Осиёда тенгсиз бўлган пара каноэчиларимиз муносиб кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари Таиландда пара каноэ бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида вакилларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза жами 14 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Мазкур муваффақиятга эришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон эшкак эшиш федерацияси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва спортчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Мамлакатимизда бугунги кунда паралимпия ҳаракатига қаратилаётган эътибор самарасида пара каноэ бўйича нуфузли мусобақаларда терма жамоамиз аъзолари шоҳсупа тўрига кўтарилмоқда.

Бу галги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Шаҳноза Мирзаева, Шаҳзода Мамадалиева иккитадан олтин медални қўлга киритган бўлса, Ҳасан Қўлдошев, Тўрабек Назарқулов, Ҳайитмурод Шерқўзиев биттадан олтин медалга эга чиқди.

Шунингдек, ўз йўналишларида Ҳайитмурод Шерқўзиев, Ойбек Йўлдошев, Ирода Рустамова, Ҳасан Қўлдошев, Тўрабек Назарқулов ва Азизбек Абдулҳабибов кумуш, шунингдек, Ойбек Йўлдошев KL2 500 дастурида бронза медалини қўлга киритди.

Киритилди: 22:39, 17.06.2025.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5563]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3789]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3155]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2280]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2003]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1911]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1692]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1618]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1548]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1467]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик