"Ал-Ҳилол" клуби сардори Салем Ал-Досари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги "Реал"га қарши ўйин натижасига изоҳ берди.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
- Биз дастлаб ғалабага интилган эдик. Бу муҳим ўйин бўлди ва дурангга қарамай, жанг қилишга тайёр эканлигимизни кўрсатдик. Биз бу ерга сайёҳ сифатида келганимиз йўқ - бизни ғалаба қозониш ва ўз юртимизга фахр келтириш истаги бошқаради," - деди футболчи ФИФА матбуот хизматига берган интервьюсида.













