Женнаро Гаттузо Италия футболидаги муаммолар ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Бу мавсумда Италия чемпионатида 68 фоиз чет элликлар ва 32 фоиз италияликлар майдонга тушмоқда. Бу рақамлар бизни ўйлантириб қўйиши лозим. Ёш футболчиларимизга ўсиш имкониятини беришимиз шарт, бу ҳолат ўзгариши керак.
Келинг, яна ғайрат ва шижоатни қайтарайлик. "Қўрқув" сўзи умуман бўлмаслиги керак," дея таъкидлади Италия миллий терма жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида.













