"Боруссия Дортмунд" клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида "Монтеррей"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Дортмундликлар сафида Серу Гирасси дубль қайд этган бўлса, мексикаликлар сафида Херман Бертераме гол муаллифига айланди.
"Боруссия" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди ва у ерда "Реал" билан тўқнаш келади. Учрашув 5 июль куни бўлиб ўтади.













