Кириш Регистрация
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна 2-2 Мальорка
07/03 19:00 Кальяри 1-2 Комо
07/03 20:15 Леванте 1-1 Жирона
07/03 22:00 Аталанта 2-2 Удинезе
07/03 22:30 Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус 4-0 Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан - Интер
09/03 01:00 Валенсия - Алавес

«Трансфер ойнасидаги ишимизни ҳали якунламадик» - Вадим Абрамов Беларусдаги йиғин ва янги ўйинчилар ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов Беларусдаги йиғин якунланиши арафасида клуб матбуот хизматига интервью берди.

«Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик режа асосида ўтмоқда. Учта ўйиндан иккитасини ўтказдик. Бундай баҳсларда мен учун натижа муҳим эмас, асосийси тайёргарлик жараёнидир. Биринчисида «Славия»га ютқазган бўлсак-да, янги ўйинчиларни, турли ишланмаларни синаб кўрдик. Ўша куни майдон сифати яхши эмаслиги икки томоннинг ҳам ўйинига таъсир қилди.

Иккинчи ўйинда эса асосий таркибга яқин бўлган 11таликни дастлабки дақиқалардан синадик. Янги ўйинчилар тезроқ мослашиб олиши муҳим эди ва улар ҳам жамоада анча вақтдан буён тўп сураётгандек тезда киришиб кетаётгани мени хурсанд қилди. Ўзи яхши савиядаги ўйинчи учун мослашиш жараёни узоқ кечмайди. Дебютантлар ўйинидан қониқяпман, умид қиламанки Суперлига ва Ўзбекистон кубогининг муҳим баҳсларига яхши тайёргарлик билан киришамиз. Жаҳонгир Ўрозов, Ойбек Ўрмонжонов ва Эдем Неманов терма жамоадан қайтишади. Футболчиларнинг олдиндаги учрашувларга жароҳатсиз етиб келиши муҳим. «Витебск»га қарши ўйиндан кейин 26 июл куни Ўзбекистонга қайтамиз ва «Навбаҳор» билан ўйинга сўнгги тайёргарликни Самарқандда ўтказамиз.

Таркибни кучайтириш ишлари? Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик – янги ўйинчилар учун ўрин бор. Номзодларни кўраяпмиз, улар орасида легионерлар ҳам бор, аммо улар бизга тўғри келмаяпти. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз. Ҳали вақт бор, молиявий жиҳатдан ҳам, ўйин жиҳатдан ҳам талабларимизга мос ўйинчини топсак, ўз сафимизга қўшиб оламиз. Аммо Кожо мисолида ўйинчилар талаби юқори эканини кўриб турибсиз. Шундай экан, имкониятимиз ва ўйинимизга мос ўйинчини топсак, таклиф қиламиз», - деди Вадим Карленович клуб матбуот хизматига берган интервюсида (https://t.me/FCDinamo1960/24068).

Манба: "Динамо" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 15:21, 25.07.2025.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.