"Реал"нинг собиқ футболчиси, ҳимоячи Хесус Вальехо футболчилардан қайси бири унга техник жиҳатдан кўпроқ таъсир қилгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ҳужумчи Родригонинг даражасига қойил қолди.
"Родриго. Машғулотларда у ақл бовар қилмайдиган истеъдодини намойиш этарди. Унинг ҳаракатлари ўта чиройли эди. Винисиус ва Мбаппедан кўра у менда кўпроқ таассурот қолдирдими? Бу борада - ҳа. У ҳақиқатан ҳам яхши ва ажойиб футбол техникасига эга", - деди Вальехо AS нашрига.
Сўнгги вақтларда 24 ёшли Родриго мунтазам равишда трансфер янгиликларида кўриниш бермоқда. Ёз охиригача 24 ёшли бразилиялик "Реал"ни тарк этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.













