"Манчестер Сити" клуби ва Аргентина терма жамоаси собиқ форварди Серхио Агуэро Лионель Мессининг келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Миш-мишларга кўра, "Интер Майами" юлдузи МЛСдан кетиши мумкин. Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси тугашига 5 ой вақт қолди.
"Лео қаерда ва қанча вақт ўйнашни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Леони майдонда кузатиш менга ёқимли бўлади," - дея Агуэронинг сўзларини келтиради Stake.
Лионель Месси 2023 йилнинг июлида "Интер Майами"га ўтганди. Ўшандан бери у 68 та ўйинда майдонга тушиб, 58 та гол урди ва 26 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt 38 ёшли аргентиналикни 18 млн еврога баҳоламоқда.













